«Реал» МЮ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» футболчиси Эдинсон Каванига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» нашри хабар берди.

Хабарга кўра, «қаймоқранглилар» 34 ёшли футболчини январь ойида ўз таркибига қўшиб олиши кутилмоқда.

Уругвайлик ҳужумчи 2020/21 йллги мавсумда Англия Премьер-лигасининг 39 учрашувида майдонга тушиб, 17 гол ва 6 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!