“Реал”: Шу икки юлдузни олмасак бўлмайди!

“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес мухлисларни иккита юлдузни харид қилиш орқали хурсанд қилмоқчи.

Клуб раҳбарияти ёзда биринчи галда Килиан Мбаппе трансфери бўйича ишлайди. Франциялик ҳужумчи ПСЖдан кетишга қарор қилган. Уни олмоқчи бўлган жамоалар футболчининг ўзи билан келишиб олиши талаб эталади.  Мбаппенинг ўзи “Реал”да ўйнашга мойиллиги мадридликларнинг имкониятини ошириб юборади.

“Реал” яна франциялик футболчи – Поль Погбани ҳам эркин агент сифатида сафига қўшиб олиши мумкин. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ўз юлдузини ҳали янги битимга кўндира олгани йўқ. Ярим ҳимоячи ҳам анчадан бери “Қироллик клуби” учун тўп тепишни орзу қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар