"Реал" ва ПСЖ бир футболчи учун даъвогар

"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттириши мумкин. Унга Европанинг бир неча грандлари жиддий қизиқмоқда.

Жумладан, "Реал" ва ПСЖ лондонликлар билан келиша олмаётган ҳимоячи билан боғлиқ вазиятни кузатмоқда. Агар "аристократлар" ўз футболчисини янги битимга кўндира олмаса, юқоридаги икки гранд Антониони таркибга қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Германиялик ҳимоячи "Челси"да қолишга рози. Бироқ бунинг учун клуб Рюдигернинг маошини 7,2 миллиондан 11,2 миллион еврога қадар ошириши лозим. Даъвогарлардан "Реал" унга бу пулни беришга тайёр. Мадридликлар уни жамоани тарк этган Рамос ҳамда Варанга муносиб ворис сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Рюдигер ва "Челси" ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилга қадар мўлжалланган. 28 ёшли футболчи 2017 йилдан бери "аристократлар" шарафини ҳимоя қилиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!