Юрий Николаевич Вернидуб! Энди бу мураббий янада машҳурликка эришяпти. Биз уни илгари Солигорскнинг “Шахтёр” клубида ишлаётганида яхшироқ таниганмиз. Чунки у ерда Жасур Яхшибоев унинг жамоасида ўйнарди. Шунинг учун ўша пайтда бизда Вернидуб билан суҳбатлашиш иштиёқи пайдо бўлганди. Аммо кейинчалик Яхшибоев у ердан кетгач, бош мураббий билан интервью олишга бироз бепарволик қилиб қолганимизни тан оламиз.

Сўнгра, Юрий Николаевични Молдованинг “Шериф” клубида иш бошлаганини эшитдик. Орадан кўп ўтмасдан у яна Яхшибоевни ўз жамоасига олиб келди. Мадридда “Сантьяго Бернабеу”да Жасурнинг урган голи ва “Шериф”нинг ғалабасига улкан ҳисса қўшгани учун Вернидуб ўзбек футболчисини бежизга чақирмаганини тушундик.

“Реал”га қарши ўйин тугаши биланоқ бизда яна бир бор украиналик Юрий Николаевич билан суҳбатлашиш иштиёқи кучайди ва шу заҳоти уни жиддий равишда қидиришга тушдик. Уринишларимиз эса жуда тез амалга ошди. Ўйиннинг эртасига Вернидубга қўнғироқ қилдик. Чиндан ҳам ўзи...

- Хайрли кеч, Юрий Николаевич, бу сизми?

- Ҳа, Юрий Николаевичман, адашмадингиз...

- Сизни Ўзбекистондан, Sports.uz сайтидан безовта қиляпмиз. “Шериф”нинг “Реал” майдонида қўлга киритган ғалабаси билан сизни ўзбекистонликлар номидан табриклайман. Бизда барча мухлислар жамоангизнинг ғалабасидан жуда хурсанд...

- Табрик ва эътибор учун катта раҳмат. Кишинёвга эндигина келдик, ҳозир йўлда кетаётгандим. Майлими, эртага кечки пайт шу вақтда гаплашсак?

- Ҳа, албатта, келишдик....

вернидуб

Хуллас, Юрий Николаевич билан биринчи кунги кичик танишув шундай юз берди. Унга ўзимизни таништиришимиз биланоқ ўзи ҳам мақсадимизни дарҳол тушунди.

Режага кўра, эртасига у билан алоқага чиқдик. Аммо дастлабки уринишларимиз фойда бермаётганди. Айтилган вақтдан ҳам бироз ўтиб кетди. Қўнғироғимиз жавобсиз қолгач, смс ёздик. Иши кўплиги учун вақти бўлмаётганини ҳам ҳис қилиб тургандик, натижада ундан жавоб келишини кута бошладик. Бу пайтда “Заря” ҳамда “Рома” иштирокидаги ўйинни кўраётгандик. Шунда телефон жиринглади, бу Юрий Вернидуб эди...

- Ало, энди бўшадим, ҳозир “Заря” билан “Рома”нинг ўйинини кўриб ўтирибман. Саволларингиз бўлса беринг...

Шундай қилиб, футбол тарихига кирган Юрий Николаевич билан сайтимиз учун эксклюзив суҳбат уюштирдик. Тез орада Вернидуб билан қизиқарли суҳбатни ўқишингиз мумкин. Sports.uzдан узоқлашманг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
01/10/2021 22:33
Сўҳбат қани акалар??? Зўр иштиёқ билан ўқиб келсам у тугаб қолдику.
Ё сизлар ҳам Зария-Рома учрашувини кўрмоқдамиз. Ватандошимиз Элдор ўйнаябди, бандмиз деб атказ қилдингларми???
Тезроқ сўҳбатни берингларда, Дилшод Каттабеков деганларидек "интерига" қилмасдан...