Европада коронавирус билан боғлиқ вазият тобора жиддийлашиб бормоқда. Бир неча кун олдин "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар қолдирилганди.

Энди "Реал" клуби икки юлдузи Лука Модрич ва Марсело ҳам вирус юқтириб олди. Бу ҳақда мадридликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

Икки футболчи "Қироллик клуби"нинг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборади. "Реал" 19 декабрь куни Ла Лига 18-тури доирасида "Кадис"ни қабул қилади. Ўйин "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×