"Рома" футболчисининг агенти "Юве" раҳбарияти билан учрашди
"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньолонинг агенти "Ювентус" раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда журналист Николо Скира ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, томонлар Николонинг трансферини муҳокама қилган. Агар футболчи "бўрилар" билан шартномани узайтирмаса, катта эҳтимол билан ёзда Туринга кўчиб ўтади.
2021/2022 йилги мавсумда Дзаньоло А Серияда 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва битта голга ҳаммуллифлик қилган.
Фикрлар