Роналду бир ўйинда иккинчи супер рекордни “михлади”!

Европа чемпионатининг дастлабки учрашувида Венгрия терма жамоаси дарвозасига иккита гол уриб, Португалиянинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган Криштиану Роналду тарихий рекорд соҳибига айланди.

Ушбу учрашувдан олдин Криштиану Роналду Европа чемпионати тўпурарлари баҳсида Мишель Платини билан биринчи ўринни эгаллаб турганди.

Муҳим баҳсда дубль қайд этган португалиялик юлдуз қитъа чемпионатлари финал босқичдаги голлари сонини 11 тага етказиб, яққол рекордчига айланди.  Яқин ўртада унинг рекордини урадиган футболчи йўқ. Буни энг кучли тўпурарлар ўнлигидан ҳам билса бўлади.

Криштиану Роналду (Португалия) — 10 та гол

Мишель Платини (Франция) — 9 та гол

Алан Ширер (Англия) — 7 та гол

Златан Иброҳимович (Швеция), Тьерри Анри (Франция), Патрик Клюйверт (Нидерландия), Нуну Гомеш (Португалия), Рууд ван Нистелрой (Нидерландия), Уэйн Руни (Англия), Антуан Гризманн (Франция) — 6 тадан гол.

Роналду майдонга тушдию, рекорд ўрнатди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар