Роналду келганидан кейин Бруну Фернандеш янги шатномадан бош тортмоқда

“Манчестер Юнайтед” жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланган Бруну Фернандеш билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Манчестерликлар португалиялик плеймейкернинг ўйинларидан мамнун ва янги шартнома билан ҳамкорлик муддатини узайтириб, Брунунинг маоши кўтармоқчи.

Португалия терма жамоаси сафида Криштиану Роналду соясида қолаётган Фернандеш Манчестердан кетиш имкониятини сақлаб қолмоқчи. Шу боис, футболчи янги шартномага катта бўлмаган бадал пули белгиланган банд қўшилишини талаб қилиб, шартномани имзоламаяпти.

Бруну 2020 йилнинг январида “Манчестер Юнайтед”га келганидан бери Англия премьер-лигасида 55 та учрашув ўтказиб, 30 та гол урди ва 19 та ассистни амалга оширди. Унинг ҳозирги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар