Роналду клубни менсимай қўйди!

“Ювентус” спорт директори Федерико Керубини Криштиану Роналду нега трансфер қилинганига аниқлик киритди.

- “Манчестер Сити”нинг таклифи тўғри келмасди. “Манчестер Юнайтед” эса, ўз анъанасига эга клуб сифатида бошқача йўл тутди. Роналду бизга қилган муносабатдан кейин вазият бошқача ечим топиши мумкин эмасди. Биз клубни менсимай қўйган футболчини олиб қололмасдик.

Биз Роналдуни ҳурмат қиламиз. Лекин президентимизнинг гапига қўшилмай иложим йўқ. “Ювентус” тарихини буюк чемпионлар, мураббийлар, раҳбарлар ёзган бўлса-да,  клуб энг муҳим омил бўлиб қолаверади, - деди Федерико Керубини.

Криштиану Роналду 27 август куни “Манчестер Юнайтед” таклифини қабул қилди. Янги жамоада португалиялик юлдуз 7-рақамда ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
11/09/2021 19:06
Ey raxbaringga paxta qo‘yib Ronaldudek buyuk shaxsni Tanqid qilib yomon otliq qilish ossonda umuman ma‘no yoq, o‘z oldiga katta maqsadlarni ko‘zlamaydigan va shunga yarasha intilmaydigan kulbda qolib nima qiladi hozirgi vaqtda MYU ko‘proq narsani istamoqda
&
Турсун Ғани
11/09/2021 21:17
Э яшанг шу фикирларга қўшиламан. МЮ Раналдунинг пойқадами ва дубли эвазига ўзи учун муносиб жойига қайтди. МЮ ғолиблик исини Чемпионлик ҳидини олди энди бошқаларга бу жойни олши осон бўлмайди.

Минбар

Барча блоглар