Роналду: ”МЮнинг натижаларидан норозиман”

Криштиану Роналду ўзининг янги йил табрикномасида ўтган йилни сарҳисоб қилди.

«Манчестер Юнайтед»нинг натижаларидан норозиман. Биз ҳаммамиз ғазабдамиз. Йигитлар билан нималарга қодирлигимизни кўрсатишимиз керак.

Янги йил мавсумнинг ўзгариш нуқтаси бўлсин! 2022 йилни ажойиб кайфият ва кучли руҳиятда кутиб олайлик. Келинг, қўлимиздан келганини қилайлик, ғалабага эришайлик ва МЮни ўз ўрнига кўтарайлик! Бизга қўшилинг, биз сизга ишонамиз! Янги йилингиз билан, тез орада кўришгунча”, - деб ёзди Роналду Instagram саҳифасида.

Жорий мавсум АПЛ доирасида португалиялик ҳужумчи 15 та қарама-қаршиликда қатнашиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар