Роналду нимадан норози?

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга айрим жамоадошларининг ишга бўлган муносабати ёқмаяпти.

Маълумотларга қараганда, Криштиану Роналду ва Эдинсон Кавани каби тажрибали ҳужумчиларнинг жамоага таъсири катта. Айрим футболчилар машҳур тўпурарлар билан ёнма-ён ўйнаб, Сульшернинг машғулотларидан кўра кўпроқ фойда олганини эътироф этмоқда.

Бироқ, португалиялик ҳужумчи айрим жамоадошлари меҳнат қилмай кўп нарсага эришмоқчи бўлаётганидан норози бўлмоқда. Қолаверса, Роналду Манчестерга келгандан бери жамоанинг аввалги даражаси йўқолиб бораётганини сезганини айтиб келмоқда.

Роналду “Манчестер Юнайтед” жорий мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, клубдан кетишини билдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
21/11/2021 23:42
Эссиз қирол СR7 Жамоадошлари панд бермоқда афсус...

Минбар

Барча блоглар