Роналдудан ойни олиб беришни талаб қила бошлашди!

Италия футболининг афсонавий дарвозабони Дино Дзофф ўзининг собиқ жамоаси – “Ювентус”да ўйнаган Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”га ўтганига муносабат билдирди.

- Роналдуга тўхталганда, гап унинг қарорларига тегишли эканини инобатга олиш керак. Чемпионлар ўзи қарор қабул қилиши одатий ҳол.

Ҳақиқатга тик қарайлик, Роналдунинг бир ўзи ҳамма нарсани ҳал қила олмайди. Клубдагилар ундан ойни олиб беришни талаб қила бошлади ва ўзлари шунга ишониб қолди. Роналду ҳам ҳамма каби оддий одам, - деди Дино Дзофф.

Криштиану Роналду “Ювентус”да ўйнаган даврда юқори кўрсаткичларни қайд этди. У жами 134 та учрашувда қатнашиб, 101 гол ва 22 та голли пас муаллифи бўлди. Португалиялик тўпурар Туринда бешта совринни қўлга киритган бўлса-да, жамоани Европа Чемпионлар лигаси бош соврини сари етаклай олмагани учун кўп танқид қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар