Роналдунинг мақсади Мессини ортда қолдириш

"France Football" журнали бош муҳаррири Паскаль Ферре Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди. 

"Роналдунинг мақсади - Мессидан кўра кўпроқ "Олтин тўп" олиб, фаолиятини якунлаш. Мен буни биламан. Сабаби, Криштиану менга бу ҳақда айтган. 

Бу ерда пул аҳамиятсиз. Ҳамма гап совринда. Битта "Олтин тўп" тарихдан жой олиш демакдир. Месси ва Роналдунинг статистик маълумотларига қарасангиз, улар овоз бериш жараёни бўлиб ўтадиган сентябрь ва октябрь ойларида доим кўп гол уради. Бу тасодиф эмас", - деди Паскаль. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!