Рюдигер

Sky Sports тарқатган хабарга қараганда, Германия терма жамоаси ҳамда Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоасини ўзгартирмоқчи эмас.

Юқоридаги манбага кўра, германиялик футболчи жамоа бош мураббийи Томас Тухелга “аристократлар” билан янги шартнома имзоламоқчи эканини маълум қилган.

Бироқ томонлар ҳозирча янги келишув бўйича музокараларни бошлашмаган. Рюдигер “Евро-2020” якунлангач бу борадаги ишларни кўриб чиқмоқчи.

Антонио Рюдигер ортда қолган мавсум АПЛда 19 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)