Самариддин Қўчқоров “Катта дубулға” турнирида совриндор бўлди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Швейцариянинг Лозанна шаҳрида старт олган “Катта дубулға” турнирда дастлабки медалига сазовор бўлди.
Мазкур медалга -60 кг вазн тоифасида курашган Самандар Қўчқоров муаллифлик қилди. Юртдошимиз бронза медали учун баҳсда қозоғистонлик Шерзод Давлатовдан устун келди. Шунингдек, Қўчқоров 500 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар