Самбочиларимиз
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган самбо бўйича "Татаристон Республикаси Президенти кубоги" халқаро турнирида мамлакатимиз самбочилари ҳам муносиб иштирок этишди ва юртимизга учта медаль билан қайтиб келишди.
 
Тўртинчи маротаба ташкил этилган ушбу мусобақада дунёнинг 15 мамлакатидан 207 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Қувонарлиси, халқаро турнир якунига кўра, уч нафар самбочимиз совриндорлар сафидан жой олди.
 
Жумладан, -79 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Хожимаматов финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди. -98 кг вазнли самбочимиз Неъмат Ёқубов ҳам мусобақанинг кумуш медали эгасига айланди. Жанговар самбо баҳсларида эса -71 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Санъат Исманов юртимизга бронза медали билан қайтиб келди.
 
Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)