Самвел Бабаян билан

SPORTS.uz сиз азизларга эксклюзив интервьюлар тақдим этишда давом этади. Бу сафар "Олимпик" клуби ва Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе SPORTS.uz студиясида меҳмон бўлди. Суҳбат давомида қаҳрамонимиз мухлисларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

- Сизнинг "Бунёдкор"га ўтишингиз анча катта машмашаларни келтириб чиқарган. "Пахтакор"ни тарк этишингиз нега бундай содир бўлган?

Тўғриси, бу ўзгача тарихга эга воқеа. Мен 6 йил давомида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилдим. Мавсум якунида раҳбариятга кетмоқчи эканлигимни айтдим. Самвел ака клуб учун ёрдам қилишимни, текинга кетиб қолмаслигимни сўради. Ўша пайтлари Туркиянинг "Газиантепспор" жамоасидан таклиф бор эди. Бизни даврда агентлар йўқ бўлгани боис, хорижда тўп тепиш борасида таклифлар ҳар доим ҳам бўлавермаган. Самвел ака мени Россиянинг "Кубань" жамоасида ҳаракат қилишимни истади ва Туркияга клуб кўригида бўлишим учун юборди. Боргач, бир қанча муддат Тарханов қўл остида шуғулландим. 2-3 кундан сўнг, клубда мени кутишмаётганини тушундим. Бу орада "Газиантепспор" кўригида ҳам бўлдим. Кейин яна бир турк клуби алоқага чиқди. Қишки трансфер ойнасида вақт камлиги боис, ҳаммасини тезроқ ҳал қилишим керак эди. Трансфер ойнаси ёпилишига 3-4 кун қолганида, Миржалол Қосимов билан учрашдим. У пайтлари жамоа "Қурувчи" деб номланарди.

Миржалол ака мени жамоага таклиф этди. Бу орада Сервер Жепаров ҳам худди мен сингари Россиянинг бошқа бир жамоаси кўригида эди. Унинг трансфер суммасини томонлар келиша олмади. Натижада, иккимиз бир пайтда "қалдирғочлар" сафига бориб қўшилдик. Афсуски, мен танлов қилишда иккиланган пайтим "шерлар" раҳбарияти мен билан алоқага чиқмади. Ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ. Шартнома имзолашим билан Самвел ака қўнғироқ қилиб ранжиганини айтди. Менда ўша пайтда бошқа вариант йўқ эди. Ўйлашимча, "Бунёдкор" сафидаги 3 йил карьерамда катта қадам бўлди. "Пахтакор"га фаолиятимнинг энг зўр йилларини бердим. Қалбимни тубида ушбу клубга ҳурмат сақланиб қолган.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Ливанга қарши ўйинида футболчилар "саботаж"ни амалга оширгани ҳақидаги миш-мишлар тарқагани йўқ. Айтингчи, бу воқеа аслида қандай бўлган?

lkmegrgerj

Ҳеч бир футболчи Ватан шаъни турган пайтда, ўз манфаатларини устун қўймайди. "Саботаж" бўлмаган гап. Тўғри, тушунмовчилик бўлган. Вадим Абрамов даврида терма жамоа чинакам бир оила бўлиб шаклланган эди. Биз саралаш ўйинларида ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишга кучимиз етишига ишондик. Эрон билан Тошкентдаги баҳс эса, аламли мағлубият билан якунланди. Эртаси куни Вадим Абрамов ишдан олинганини расман эълон қилишди. Бу футболчилар учун шок хабар бўлди. Мен Миржалол Қосимовни ўз акамдек кўраман. Улар билан жуда кўп бирга ишлаганмиз. Шунга қарамай, ўша даврда бу қарор нотўғри эди. Бутун саралаш босқичига тайёрлаган мураббий бирданига ишдан олингани натижага таъсир кўрсатди. Ёдимда бор, қарор эълон қилингач, Сервер (Жепаров) билан биргаликда Футбол федерациямиз офисига бордик. Бир неча кундан сўнг, Ливан билан меҳмонда ўйинимиз бор эди. Ҳеч бўлмаса, шу ўйинда Абрамов бизни бошқаришини сўрамоқчи эдик.

Афсуски, эшик тагидан қайтдик. Бизни ичкарига киритишмади ҳам. Тушкун кайфиятда Бейрутда ўйин ўтказдик. Натижада, дуранг қайд этилди. Якунда, айнан ўша учрашувда қўлга киритилмаган 3 очко бизга панд берди. Ваҳоланки, барча ЖЧга урилмаган 2 та гол сабабли бора олмаганмиз, деб ҳисоблайди. Менимча, Бейрутдаги баҳсда ғалаба қозонганимизда, ҳаммаси бошқача бўлар эди. Гап шундаки, Миржалол акада ҳам жамоага мослашиш учун етарлича вақт бўлмаган. Қандай қилиб, МТЖни жаҳон чемпионати саралаш ўйинига 4-5 кунда тайёрлаш мумкин? Ливандаги ўйинда Абрамов ишлаб, кейин постни топширганида, балки ҳозир барчаси бошқача якун топган бўлармиди?! Афсуски, энди бу гап-сўздан ҳеч қандай наф йўқ.

- "Олимпик" ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийининг бир ойлик маоши 15 миллион сўмдан кўпми?

Ҳа. Менимча, бу нормал ҳолат. Сабаби, агар мураббийлар етарлича таъминланмаса, улар иш пайтида хотиржам фикрлай олмайди. Мияда молиявий камчиликлар ҳақидаги ўйлар бўлса, қандай қилиб ёш авлодга футбол сир-асрорларини 100 фоиз ўргатиш мумкин. Ҳозирда "Олимпик" футболчилари 2 миллион сўм маош олади. Уларга бу пуллар келажакда 2 миллион долларга айланиши мумкинлиги ва барчаси уларнинг ўз қўлида эканлигини кўп бор таъкидлаганман.

kapadze

Мураббий сифатида қайси мутахассисни ўзингизга устоз деб ҳисоблайсиз?

- Тўғриси, қайсидир мураббийни алоҳида қайд этишим мушкул. Сабаби, уларнинг барчасидан нимадир ўрганганман. Инсоннинг табиати шунақа. Ўзига керакли бўлган барча нарсани олиб қолади ва керак паллада ишга солади. Мен ҳам футболчилик давримда бирга ишлаган мураббийлардан ўрганганларимга суянаман.

Терма жамоа бош мураббийи сифатида Уругвайга қарши баҳс ўтказдингиз. Айтингчи, бундай муҳим ўйинда майдонга экспериментал таркиб ташланганига қарамай, мухлислар ўйиндан ниманинг эвазига хурсанд бўлди?!

- Тўғриси, бу жуда мураккаб даврлар эди. Терма жамоа омадсизликка учрагач, бирорта мураббий таклифни қабул қилишни истамади. Мухлислар норози, барча ғазабда. Шу вазиятда МТЖ учун ёрдам беришни истадим. Ўзи бизда омадсизликдан сўнг мухлисларнинг кескин танқидлари кўпайиб кетади. Айниқса, сўнгги пайтларда "футболчилар халқни пулини емоқда" қабилидаги гап-сўзлар урчиб кетди. Бу сўзларда ҳеч қандай мантиқ йўқ. Хўп, пуллар халқники экан, аммо бу футболчилар кимнинг боласи? Улар шу халқнинг фарзанди эмасми? Биз уларни чет элдан олиб келганимиз йўқ. Ўйлашимча, нафақат майдондаги, балки унинг ташқарисидаги кўплаб ёмон иллатларга қарши кураш олиб боришимиз шарт.

Тўлиқ интервьюни томоша қилинг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
24/12/2021 10:02
Тугри, футболчилар аслида узимизни халкни фарзанди, лекин аксарияти рахбарларни фарзанди. Оёги кийшик булган бойни угиллари... Футболимизда халиям шаффофлик ЙУК!

Минбар

Барча блоглар
×