Сане "Бавария"да эътироф этилди

"Бавария" ярим ҳимоячиси Лерой Сане жамоанинг ўтган сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Айтиш керакки, 25 ёшли германиялик футболчи ўтган ой мюнхенликлар сафида жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

"Бавария" сентябрь ойидаги 5 та ўйиннинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилди. Тўплар нисбати - 22:2.

“Бавария” айни дамда Бундеслига мусобақа жадвалида 19 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!