Сардор Рашидов

Суперлига амалдаги чемпиони "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Клуб асосий таркиби бугун ўқув-йиғин машғулотларига киришди. Қибрайдаги клуб базасида ўтган дастлабки машғулотда футболчилар енгил югуриш ва тўп билан ишлаш машқларини бажаришди. Январь ойида тайёргарлик жараёни Қибрайда олиб борилади.

Мазкур йиғинда "шерлар" собиқ аъзоси Сардор Рашидов ҳам иштирок этмоқда. Тажрибали футболчи ўйин амалиётини йўқотиб қўймаслик учун "Пахтакор" таркибида шуғулланяпти. Шартнома имзолаш ҳақида умуман гап-сўз йўқ! Унинг ўзи бу маълумотни SPORTS.uz журналистига тасдиқлади.

photo_2022-01-08_21-27-31

photo_2022-01-08_21-27-35

photo_2022-01-08_21-28-03

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдурахмон лидер
09/01/2022 09:44
Бу уйинчидан умуман фойда йуклигини ПАХТАКОР рахбарияти хам билади. Бунинг урнига ёш ижодкор уйинчини уйнатган афзал. Бунака ёшлар ПАХТАКОР академиясида етарлича топилади
Bek lets play
08/01/2022 23:32
Pahtakorga umuman keremas bu oyinchi qatta oynasa oynasin Pahtakorda oynamasin iloyim
&
Аббосхон Ахмедов
08/01/2022 22:57
Yana qaytib pahtakorda uynasin. Bordiyu Navbahor pahtakorni yutib quysa biz kuchsizidikda deyishmasn shunga kuchayishsin liga chempionovda uynashadi. Uzbekiston sharafini yana sharmanda qilishmasinda

Минбар

Барча блоглар
×