Сарри: Роналдунинг ўз шахсий манфаатлари бор

“Лацио” бош мураббийи Маурицио Сарри “Ювентус”да Криштиану Роналду билан ишлаган пайтларини ёдга олди.

“Бу футболчини бошқариш осон эмас. Роналдунинг жамоадан ташқари ўз шахсий манфаатлари бор. Бироқ, у ҳақда статистика гапиради, буни ҳар бир мавсум охирида кўриш мумкин”, - деди италиялик мутахассис.

36 ёшли Роналду ўтган мавсум А Серияда жами 33 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 29 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Криштианунинг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. У “Ювентус” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар