Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Сербия президенти Ислом Махачев ҳақида нима деди?

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Амалдаги UFC чемпиони Сербия президенти билан учрашди.

Амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачев Белградга расмий ташрифи чоғида Сербия президенти Александр Вучич билан кўришди. Учрашув давомида россиялик жангчи Вучичга ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионликни қўлга киритганида кийган қўлқопларини совға қилди.

"Ислом – зўр спортчи, жаҳон чемпиони ва, албатта, мен учратган энг машҳур ҳамда кучли инсон. Уни қабул қилиш мен учун ажойиб завқ ва шараф. У менга берган қўлқоплар унинг сўнгги жангида ишлатилган эди. Биз Мхачев билан соғлом жамиятнинг пойдевори сифатида спортнинг аҳамияти ва етакчи спортчиларнинг ёшларни интизом, масъулият ва матонатни ривожлантиришга ундашдаги ролини муҳокама қилдик. Сербия спорт ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда, чунки спорт ҳақиқий қадриятлар, ўзаро ҳурматни тарғиб қилади ва бутун дунё бўйлаб одамларни бирлаштиради”, – деди Вучич.

Шунингдек, Александр Махачевга ғалаба қозонишда давом этишини ва ҳам октагон, ҳам ҳаётда энг катта мақсадларига эришишини тилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ