Серхио Рамоснинг

Кеча "Реал" клуби матбуот хизмати Серхио Рамос жамоадан кетишини эълон қилганди. Буган шу воқеа содир бўлди.

Испаниялик ҳимоячининг мадридликлар билан хайрлашув маросими ташкил этилди. Унда жамоа сардори ҳозир "Реал"ни тарк этаётгани аммо хайр демаслигини айтиб ўтди. Сабаби Рамос яна жамоага қайтишини билдирди.

2005 йили "Реал"га кўчиб ўтган Серхио Рамос шу пайтга қадар клуб сафида 22 та совринни қўлга киритди.

Футболчи Мадридда қолиши мумкин эди. Бироқ у "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес билан келиша олмади ва жамоани тарк этди.

E4FJzVRWEAMcSIo

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)