Шаҳрам Ғиёсов ҳаваскор боксга нега қайтди?

  • 18 октябрь, 2021, 15:30
  • 4
  • Бокс

Тошкент вилояти Янгиобод спорт базасида йиғин олиб бораётган боксчиларимиз орасида Шаҳрам Ғиёсовнинг ҳам борилиги кўпчиликнинг диққатини тортгани, шубҳасиз. Профессионал боксда иштирок этаётган Шаҳрамнинг ҳаваскор боксга қайтиши, олдинда турган режалар ҳақидаги интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

– Сизни ҳаваскор боксга нима қайтармоқда?

– Ҳаваскор боксга ўзимга ташлаган “чақирув”им қайтарди. Профессионал боксга ўтганимдан кейин кўпчилик мени ҳар томонлама профессионал бўлиб кетди, деб айтмоқда. Мақсадим ҳам профессионал, ҳам ҳаваскор боксда юқори натижа кўрсатиш. Мен шунча вақт бекорга меҳнат қилмаганим, шунча нарсадан воз кечганимни кўрсатишим керак. Олдимга бир нарсани мақсад қилиб қўйдимми, унга эришишни истайман. Ўша нарса жонажон ватанимиз байроғини юқорига кўтариш ва олтин медални олиш. Шунинг учун ўзимга ўзим “чақирув” ташладим.

гия

– Бу йиғиндан кейин қачон профессионал боксга қайтасиз?

– Насиб, жаҳон чемпионати финалига чиқиб, ғалаба қозонгач, 3-4 кун ичида АҚШга жўнаб кетаман.

 Ҳозир спаррингда кўпроқ Иглесиас билан ишлаяпсиз. Сўнгги тўқнашувингизга кўп бўлди. Аниқки, иккалангиз ҳам бор зарбаларингизни кўрсатмаяпсиз. Шундай бўлса ҳам, унда қандай ўзгаришларни ҳис қиляпсиз?

– 4 йил бўлибди у билан жанг қилмаганимга. Шунча вақтдан бери у ҳаваскор боксда янада кўп тажриба тўплади, Олимпиада чемпиони бўлди. Мен эса профессионал боксда 11 та жанг ўтказдим. У жуда муносиб рақиб. Шу пайтгача 3 марта тўқнаш келганмиз. Тўғри, бир-биримизга “сирларимизни” ошкор қилмаяпмиз. Барчаси рингда аниқ бўлади.

22_10

– Спарринг пайти бир-бирингизнинг кўзларингизга қарасангиз, ичингиздан нима ўтади?

– Кулги (кулади). У ҳам жиддий қараб қолсак, кулиб юборади. Биласизми, бир-биримизни китобдек ўқиб бўлганмиз. Агар қайсидир босқичда тўқнаш келиб қолсак, ким жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши бўлса, у ғалаба қозонади.

– Профессионал боксда Аҳмадалиев чемпионлик камарларини қўлга киритиб бўлди, Мадримов мажбурий даъвогар даражасига етмоқда. Сизнинг навбатингиз қачон келади?

– Худо хоҳласа, келаси йилга ният қиляпмиз. Насиб қилса, 2022 йил чемпионлик камарини Ўзбекистонга олиб келаман.

– Мақсадларингиз йўлида омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз!

– Раҳмат.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
18/10/2021 21:33
Шаҳрам Омадингни берсин Аллоҳим олға бос насиб бўлса ЖЧ да 2-чемпионлик ва проффицоиноалда чемпионлик камарларини кутмоқдамиз. Иншаа Аллоҳ албатта эришасан. Фақат олға омад тилаб қоламиз.
&
Бухорий Шариф
18/10/2021 21:33
Шаҳрам Омадингни берсин Аллоҳим олға бос насиб бўлса ЖЧ да 2-чемпионлик ва проффицоиноалда чемпионлик камарларини кутмоқдамиз. Иншаа Аллоҳ албатта эришасан. Фақат олға омад тилаб қоламиз.
&
Бухорий Шариф
18/10/2021 21:33
Шаҳрам Омадингни берсин Аллоҳим олға бос насиб бўлса ЖЧ да 2-чемпионлик ва проффицоиноалда чемпионлик камарларини кутмоқдамиз. Иншаа Аллоҳ албатта эришасан. Фақат олға омад тилаб қоламиз.
Baxil Alihuja
19/10/2021 12:51
Шахрам, бобоУсмонни боксдан хайрлаштирворгин.