Шавкат Мирзиёев Андижонда бокс академияси очишни таклиф қилди

  • 29 сентябрь, 2021, 13:02
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, айни кунларда президент Шавкат Мирзиёевнинг водийга ташрифи давом этмоқда. Давлат раҳбари Андижондаги йиғилишда вилоятда бокс академиясини очиш таклифини билдирди.

«Андижон – кураги ерга тегмаган полвонлар, бутун дунёга танилган моҳир спортчилар юртидир. Айниқса, Андижон бокс мактабининг ёрқин вакиллари бўлган, Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ҳасанбой Дўстматов, Иқболжон Холдоров, Жасурбек Латипов сингари ўнлаб машҳур спортчилар, Марс Қўчқоров, Александр Размахов, Валентин Золотарёв каби юксак малакали мураббийларнинг номлари ҳаммамизга яхши таниш.

Вилоятда шаклланган шонли анъаналарни янада ривожлантириш мақсадида Андижон бокс академиясини ташкил этсак, айни муддао бўлади. Бу академия – мен бунга ишонаман – юртимизни бокс бўйича чемпионлар мамлакатига айлантиришга катта ҳисса қўшади» дея гапириб ўтган Шавкат Мирзиёев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!