Шаxмат. Ўзбекистон мактаб жамоалари Oсиё саралаш босқичидатарихий натижа қайд этди

Мусобақада 19 та давлатдан 26 та мактаб жамоаси, жами 114 нафар спортчи иштирок этди. Ўзбекистон шарафини “Wisdom school” ва “Al-Khwarezmi IT school” жамоалари ҳимоя қилди.

Жорий йилнинг 7–10 апрель кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мактаб жамоалари ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатига Осиё саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Натижаларга кўра, “Wisdom school” жамоаси мағлубиятсиз иштирок этиб, 16 очко билан 1-ўринни қўлга киритди ва мактаб жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати (Grand Final) йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, шахсий тахталарда ҳам ўзбекистонлик шахматчилар юқори натижалар қайд этди:

Обиджонов Орият — бронза (2-тахта)

Обидов Билолиддин — олтин (3-тахта)

Абдуқаюмов Алишер — олтин (5-тахта)

“Wisdom school” жамоаси таркиби:
Ботиралиев Абдумажид (FIDE спорт устаси, 2212), Обидов Билолиддин (2192), Обиджонов Орият (FIDE спорт усталигига номзод, 2093), Абдуқаюмов Алишер (1998), Ҳикматхонова Моҳинур (аёллар FIDE спорт усталигига номзод, 1975).

“Al-Khwarezmi IT school” жамоаси таркиби:
Қурбонов Усмонжон, Давронов Ислом, Шерматов Азимжон, Шарифжонова Кумушхон, Муйдинов Мустафо (барчаси 1400 рейтинг).

Шу тариқа, ўзбекистонлик ёш шахматчилар халқаро майдонда яна бир бор ўз салоҳиятини намоён этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!