Шоҳасан Мирзаматовнинг рақиби ўзгарди. У собиқ "Bellator" вакилига қарши жанг қилади

  • 29 ноябрь, 2021, 16:16
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 5 декабрь куни Андижон шаҳрида "Muradov Professional League"нинг иккинчи турнири бўлиб ўтади. Унинг марказий жангида ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов (7-1) аргентиналик Роберто Пастучга (9-5) қарши октагонга кўтарилиши лозим эди. 

Бироқ, аргентиналик жангчи жароҳат олиши сабабли юртимизга ташриф буюриши амалга ошмади. Энди, Мирзаматов бразилиялик Тьяго Олийверага қарши жанг қиладиган бўлди. 

Бразилия вакили ўз вақтида "Bellator" промоушенида ҳам битта жанг ўтказган. У фаолияти мобайнида 16 та ғалаба ва 7 мағлубият қайд этган. 

шохасан1

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!