Шоҳжаҳон Эргашев ташкил қилаётган бокс оқшомининг марказий жанглари чемпионлик камари учун бўлади

  • 2 октябрь, 2021, 18:56
  • 0
  • Бокс

15 октябрь куни Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев промоутерлик клуби ҳамда "Ахмат" клуби томонидан профессионал бокс кечаси ташкил қилинади. 

Ташкилотчилардан бири Феруз Юлдашевнинг сайтимизга маълум қилишича, ушбу кечанинг иккинчи марказий жанги "Ахмат" промоутерлик клуби томонидан таъсис этилган жаҳон чемпионлик камари учун бўлиб ўтади. Унда юртдошимиз Жавоҳир Фозилов ҳамда Россия шарафини ҳимоя қилувчи Алишер Ашуров ўзаро тўқнаш келади. 

Шунингдек, бир қатор жанглар ҳам бўлиб ўтади. Тўлиқ жуфтликларни тез орада маълум қиламиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!