Шомуродов Шевченкони ранжитиши керак!

ФИФА кунлари ҳам ўз ниҳоясига етди. Энди яна барчамизнинг эътиборимиз миллий чемпионат баҳсларига қаратилади.

Ўзбекистонлик миллионлаб футбол ишқибозлари учун Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида Италия А Серияси алоҳида қизиқиш билан кузатиб борилади. Чунки “Рома” сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилади. Ўтган тур сафарда “Венеция”дан (3:2) учралган аламли мағлубиятдан сўнг Жозе Моуриньо шогирдлари мусобақа жадвалидаги ўрнини яхшилаб олишлари лозим. Бунинг учун эса 21 ноябрь куни Римда “Женоа” таслим этилиши керак.

Элдор учун муҳим бўлган ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.

Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, Шомуродов “Рома”га ўтишдан олдин айнан “Женоа” сафида тўп сурган. Қолаверса, яқинда генуяликлар бошқарувини қўлга олган Андрей Шевченко ҳам дебют учрашувида ғалаба қозонишни мақсад қилган.

Бир сўз билан айтганда, Италия пойтахтида бизни қизиқарли учрашув кутмоқда.  Олға, Элдор! Олға, “Рома”!

Маълумот учун, "Рома" 12 турдан сўнг 19 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.  Ҳисобида 9 очко бўлган "Женоа" эса 17-поғонадан жой олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар