Шомуродовнинг шериги бошқа клубга ўтяпти

Ўтган мавсумни ижара асосида “Женоа” таркибида якунлаган Кевин Стротман фаолиятини А Серияда давом эттирадиган бўлди.

Асли “Марсель”га тегишли бўлган нидерландиялик футболчи А Сериянинг бошқа вакили – “Кальяри”га қўшилади. Айни пайтда Стротман янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Женоа” сафида Италия чемпионатида иштирок этган футболчига А Серия муҳити манзур келган ва у Францияда ўйнашдан кўра,  ”Кальяри” вариантини маъқул топди.

hqdefault

Кевин “Марсель”га ўтганга қадар беш йил давомида “Рома” шарафини муносиб ҳимоя қилган эди. Бу футболчи Нидерландия терма жамоаси учун ҳам 46 маротаба майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар