Шота Арвеладзе Грузия ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртасидаги фарқ борасида қизиқ фикр билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Тбилисида Грузияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур баҳс олдидан SPORTS.uz мухбири грузиялик мутахассис “Пахтакор” клубининг собиқ устози Шота Арвеладзе билан суҳбатлашди.

Арвеладзе фикрлари давомида икки жамоани таққослади.

- Ушбу ўйинни стадионда эмас, балки телевизор орқали уйимда томоша қилмоқчиман. Ўйлайманки, Грузия – Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида ўтадиган ўртоқлик учрашуви қизиқарли кечади.

Грузия терма жамоаси Ўзбекистондан анча кучлими? Менимча, икка жамоанинг даражаси тенг. Грузиянинг Ўзбекистондан кучли демаётганимнинг боиси шуки, бизникилар барқарор ўйин намойиш эта олмайдилар, - деди Шота Арвеладзе.

Грузия ва Ўзбекистон илк бор 2017 йили тўқнаш келган. Ўша учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. Терма жамоамиз сафида Элдор Шомуродов дублга эришганди. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўзаро иккинчи беллашувининг шоҳидига айланамиз.

Шота Арвеладзе билан ташкил этилган интервьюнинг тўлиқ қисмини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин>>>>>

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар