Швеция терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистон МТЖ ва Элдор Шомуродов ҳақида гапирди

Швеция – Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Янне Андерссон ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

- Ўйлашимча, бугун майдонда менинг жамоам яхшироқ ҳаракат қилди. Лекин вақти-вақти билан Ўзбекистон ҳам сифатли футбол намойиш этди. Тўпга эгалик қилганда агрессив футбол кўрсатди. Айниқса, 14-рақамдаги футболчи (Элдор Шомуродов назарда тутилмоқда)ни эътироф этган бўлардим. У яхши гол урди.

Биз ҳақли ғалабага эришдик. Шу билан биргаликда рақибимиз ҳам ижобий таассурот қолдирди ва яхши футбол намойиш этди, - деди Янне Андерссон.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abduvali Rustamov
06/09/2021 11:52
Agresivroq o'yin ko'rsatishimiz kerak xaqiqatda.Bizga aynan shu narsa yetiwmaydi ximoyachilarimiz xam juda bo'sh.Xuddi ballerinalarga o'xshab o'ymash bilan natijaga erishib bo'lmaydi Ramos Pepe Puyol singari agressivroq o'yinchi termaga juda zarur.
&
Турсун Ғани
06/09/2021 23:55
Элдор яҳши урадида жаноб Андирсон.

Минбар

Барча блоглар