SPORTS.uz Белград-2021. Абдумалик Халаков: Биз жаҳон чемпионатида рақиблар билан эмас, ҳакамлар билан жанг қилдик

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати секин-аста якунланмоқда. Мусобақада бугундан финаллар бошланди.

Ушбу босқичга ўзбекистонлик боксчилардан фақатгина бир нафари етиб келди холос. Бу Абдумалик Халаков.

Финалда ҳамюртимиз франциялик Софиане Оумиа билан рингга кўтарилди. Жангда вакилимиз мағлубиятга учраб, кумуш медални қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг Абдумалик Халаков SPORTS.uz сайтига чемпионат ва финал борасида ўз фикрларини билдирди. 

- Жаҳон чемпионатига ҳар томонлама кучли тайёргарлик кўрилди. Лекин биз бу мусобақада рақиблар билан эмас, балки ҳакамларга қарши жанг ўтказдик, деб ўйлайман. Биздан кўп ғалабаларни олиб қўйишди. Бироқ биз ютқазмадик. Жамоамиз дунёда биринчи ўринда. Мағлубиятга учраганимизда рақиблар эмас, ҳакамлар енгишди. Шунинг учун энди рефериларга имкон қолдирмаслик учун жуда кўп меҳнат қиламиз.

Рақибларимга финалгача имкон қолдирмагандим. Франциялик боксчи ҳам кучли экан. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, насиб қилса, Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритишга уринамиз, - деди Халаков.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
06/11/2021 10:35
Абдумалик жуда мард йигит! Хакикатдан хам боксчиларимиз жуда яхши тайёр эдилар! Финалда Абдумаликка хакикатдан хам бирозгина тажриба етмади. Финалгача хакамлар иш колдирмаган эди. Бошка боксчиларимиз эса хакамлар томонидан енгилди.

Минбар

Барча блоглар