SPORTS.uz Белград-2021. Асадхўжа Мўйдинхўжаев: Ўзбекистон номидан биринчи бўлиб жангни бошлаб бериш масъулият бағишлайди
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. Унда дастлаб, Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) жанг ўтказди. У ирландиялик Брендан Маккивига қарши рингга кўтарилди.
Илк жангда ҳамюртимиз ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Жангдан сўнг Асадхўжа SPORTS.uz сайти учун қисқача фикрларини билдирди.
- Ўзбекистон номидан биринчи бўлиб жангни бошлаб бериш менга масъулият бағишлайди. Жуда ҳаяжонли бўлди. Мана биринчи жангда ғалаба қозондик. Кейинги жангларда ҳам ютишга ҳаракат қиламиз. Барчага раҳмат, - деди Асадхўжа Мўйдинхўжаев.
Фикрлар