SPORTS.uz Белград-2021: Эртага жаҳон чемпионатида Ўзбекистон номидан қайси боксчилар рингга чиқиши маълум

  • 29 октябрь, 2021, 15:58
  • 0
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Эртага, 30 октябрь куни тўрт нафар ҳамюртимиз иштирокидаги беллашувларнинг шоҳидига айланамиз. Дастлаб, Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг) ирландиялик Риккей Несбиттга қарши Тошкент вақти билан тахминан 16:15дан бошлаб жанг ўтказади.

Одилжон Аслонов (-80 кг) италиялик Симоне Фиорига тўқнаш келади. Жанг 19:15да бошланади.

Мужибулло Турсунов (-63,5 кг) 22:00да япониялик Таига Иманага тўқнаш келади. 

Саиджамшид Жафаров (-75 кг) ҳам япониялик Юито Мориваки билан 23:45да рингга чиқади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!