SPORTS.uz Белград-2021. Финалнинг биринчи кунида Япония энг яхши натижага эришди. Ўзбекистон-чи?

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати секин-аста якунланмоқда. 5 ноябрь куни дастлабки финаллар ўтказилди, 7 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди.

Қуйида финалларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

-48 кг вазн тоифасидаги финалда қозоғистонлик Темиртас Жуссупов (ўзбекистонлик Нодиржон Мирзаҳмедовни ютган чорак финалда 5:0) таиландлик Вуттичаи Юрачаини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Учинчи ўрин балгариялик Яухени Кармилчйк ва грузиялик Сакзил Алаквердовига насиб этди.

 

-54 кг вазн тоифасидаги финалда япониялик Томоя Тсубойи (Шаҳобиддин Зоировни ютган 1/8 финалда 3:2) қозоғистонлик Махмуд Сабирхандан устун келиб, жаҳон чемпионига айланди.

Учинчи ўрин ҳиндистонлик Акаш Кумар ва франциялик Билал Беннамага насиб этди.

-60 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Абдумалик Халаков франциялик Софиан Оумиага имкониятни бой бериб қўйди. Натижада Софиан Оумиа олтин медаль соҳибига айланди.

sportsuz_abdumalik_final_ceremony-04

Учинчи ўрин эронлик Даниэль Шахбахш ва Доминикан Республикаси вакили Алекс Де Ла Крузга насиб этди.  

-67 кг вазн тоифасидаги финалда япониялик Севорнрец Оказава (ўзбекистонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/8 финал 5:0) америкалик Омари Жонсни мағлуб этиб, чемпион бўлди.

Учинчи ўрин қозоғистонлик Аблайхон Жуссупов ва грузиялик Лаша Гурулига насиб этди.

-75 кг вазн тоифасидаги финалда кубалик Ёенлис Эрнандез россиялик Жамбулат Бижамов билан тўқнаш келди. Якунда кубалик боксчи олтин медални қўлга киритди.

Учинчи ўрин италиялик Сальваторе Кавалларо ва таиландлик Вирапон Жонгжохога насиб этди.

-86 кг вазн тоифасидаги финалда бразилиялик Кено Мачадо Озарбайжон вакили Лорен Альфонсо Домингесга қарши рингга чиқди. Жангда озарбайжонлик боксчи чемпионликка эришди.

Учинчи ўрин бельгиялик Виктор Шельстраете ва кубалик Херич Руиз Кордобага насиб этди. 

+92 кг вазн тоифасидаги финалда арманистонлик Давит Чалоян россиялик Марк Петровский билан жанг ўтказди. Оғир вазнлилар баҳсида Марк Петровский олтин медални ўзини қилди.

Учинчи ўрин озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаев ва Тринидад ва Тобаго вакили Нигель Паулга насиб этди.

Биринчи кунги финалларнинг ғолиблари ва совриндорлар:

Япония 2 олтин

Қозоғистон 1 олтин, 1 кумуш, 1 бронза

Россия 1 олтин, 1 кумуш

Озарбайжон 1 олтин, 1 бронза

Франция 1 олтин, 1 бронза

Куба 1 олтин, 1 бронза

Таиланд 1 кумуш, 1 бронза

Ўзбекистон 1 кумуш

АҚШ 1 кумуш

Бразилия 1 кумуш

Арманистон 1 кумуш

Балгария 1 бронза

Грузия 1 бронза

Ҳиндистон 1 бронза

Эрон 1 бронза

Доминикан Республикаси 1 бронза

Грузия 1 бронза

Италия 1 бронза

Бельгия 1 бронза

Тринидад ва Тобаго 1 бронза

 

БЕКЗОД Исаев тайёрлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
07/11/2021 21:40
Энг ёмон фалшебка чемпионат. Номуносиблар чемпион бўлмоқда.
А Д О Л А Т С И З Л И К . . . . .
&
Бухорий Шариф
07/11/2021 21:40
Энг ёмон фалшебка чемпионат. Номуносиблар чемпион бўлмоқда.
А Д О Л А Т С И З Л И К . . . . .

Минбар

Барча блоглар