SPORTS.uz Белград-2021: Кун доирасидан ўрин олган Ўзбекистон учун охирги жангда ҳамюртимиз ғалаба қозонди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Кун доирасидан ўрин олган биз учун охирги жангда Саиджамшид Жафаров (-75 кг) япониялик Юито Мориваки билан рингга чиқади. Ушбу жанг бир неча дақиқадан сўнг бошланади.

Ушбу жуфтлик ғолиби озарбайжонлик Козимзода Миршариф билан 1 ноябрь куни нимчорак финалда тўқнаш келади.

Боксчилар рингга чиқиб келишди. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилади. 

Биринчи раунд бошланди.

Саиджамшид ўнг қўлдаги зарбаларга урғу бермоқда. Япониялик боксчи ҳам ундан қолишмасликка уриняпти. Юито Моривакида ўнг қўл зарбаси кучлироқ экан. Энди эса Саиджамшид Жафаров ўнг қўлда икки бор зарба йўллади. Бири аниқ чиқди. Ҳакамлар илк раундда вакилимиз 5:0 ҳисобида устун келганини қайд этишди.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Ҳамюртимиз чап қўлда яккалик зарбалари бермоқда. Зарбалар аниқ ва кучли. Саиджамшид Жафаров чап қўлдаги кучли томонидан фойдаланиб, зарба беряпти. Бу раунд ҳам бизнинг фойдамизга - 5:0.

Иккинчи раунд якунланди. 

Учинчи раунд бошланди.

Япониялик боксчи вакилимизга қаршилик кўрсата олмаяпти. Саиджамшид ортиқча ҳужумга ўтмай, эҳтиёткорликка эътибор қаратса ҳам бўлади. Рақиби эса таваккал қилиб, зарбалар бермоқда. Саиджамшид эса уни қарши зарбалар билан кутиб оляпти.

Жанг якунланди. Ҳакамлар боксчимизнинг ғалабасини қайд этишди - 5:0. Саиджамшид кейинги босқичга йўл олди. Энди у озарбайжонлик Козимзода Миршариф билан 1 ноябрь куни нимчорак финалда тўқнаш келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар