SPORTS.uz Белград-2021. Мадияр Саидраҳимовнинг кубалик боксчига қарши жанги якунланди. Ҳамюртимиз бронза медалини қўлга киритди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада чорак финаллар якунланди. Энди навбат ярим финалларга.

Бир неча дақиқадан сўнг Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) кубалик Ла Круз Пераза билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 00:45дан сўнг бошланади.

Боксчилар рингга чиқиб келишди. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби эса қизил формада ҳаракат қилади. Бизни супертўқнашув кутмоқда.

Биринчи раунд бошланди.

Мадияр иккилик зарбаси йўллади. Биттаси аниқ. Клинч ҳолати. Боксчилар бир-бирини пойламоқда...

Қойил ҳамюртимиз чап қўли билан рақибининг юзига икки бор аниқ зарба йўллади. Яхши, вакилимизнинг айланма зарбаси ҳам аниқ чиқди. Клинч ҳолати...

Крузнинг техникаси анча юқори. Шу боис у ҳамюртимизнинг ҳужумини баъзи ҳолларда ортиқча қийинчиликсиз бартараф этмоқда.

Биринчи раунд кубалик боксчи фойдасига 5:0.

Иккинчи раунд бошланди.

Икки боксчининг зарбалари ҳавога учмоқда. Клинч ҳолати кўпайди. Ўтаётган вақт Крузнинг фойдасига. Мадияр уни таъқиб этмоқда. Аниқ зарба берди. Аммо ҳакамлар инобатга олармикин? Ҳакамлардан қўрқиб қолди одам. Клинч кўпайиб кетди.

Мадияр Саидраҳимов бу раундни ҳам бой берди 5:0.

Учинчи раунд бошланди. 

Энди бизни фақат нокаут қониқтиради. Очколар бой берилди. Мадияр охиригача курашади. Шундай ҳам бўлмоқда. Ҳамюртимиз зарбалар бермоқда. Айримлари ноаниқ. Круз эса ортиқча ҳужум қилмаяпти. У яккалик зарбаларини бермоқда.

Жанг якунланди. Ҳакамлар Крузнинг ғалабасини қайд этишди. Мадияр эса бронза медали билан чекланди. Кубалик боксчи финалга йўл олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
05/11/2021 11:39
Мадиёр жуда яхши курашди! Хисоб бу даражада катта фарк булмаган эди. Бу жангда ёки кичик хисоб ёки дуранг булиши керак эди. ХАкамлар бошка жангни бахолашган булишса керак!!!

Минбар

Барча блоглар