SPORTS.uz Белград-2021. Қозоғистонлик боксчини таслим этган Мадияр Саидраҳимов: Ўзбекистон байроғини юқорига кўтаришни мақсад қилганмиз

  • 1 ноябрь, 2021, 01:15
  • 1
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Бироз аввал Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) қозоғистонлик Аибек Оралбай билан рингга кўтарилди ва унда вакилимиз ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди.

Жангдан сўнг Мадияр Саидраҳимов SPORTS.uz сайтига ўз фикрларини билдирди.

- Қийин жанг бўлди. Қозоғистонлик боксчи анча тажрибали эди. Аллоҳга шукр, ғалаба қозондим. Насиб қилса, кейинги жангларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон байроғини юқорига кўтаришни мақсад қилганмиз.

Натижа эълон қилинаётганда, жуда ҳаяжонда эдим. Чунки рақибим ҳам кучли эди, - деди Мадияр Саидраҳимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахтийор Бобойиб
01/11/2021 01:20
Сан кучли ракибмас. Ухламай кутдим.