SPORTS.uz Белград-2021. Реванш олинмади. Афсуски, Шаҳрам Ғиёсов ютқазди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. 

Бир неча дақиқадан сўнг терма жамоамиз учун куннинг охирги жанги бошланади. Унда Шаҳрам Ғиёсов (-71 кг) қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга рўбарў келади. Икки боксчининг аввалги тўқнашувида Шимбергеновнинг қўли баланд келганди.

Жанг бир неча дақиқадан сўнг бошланади. Ушбу тўқнашувни "Узрепорт" телеканалида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин!

Боксчилар рингга чиқиб келишди. Шаҳрам Ғиёсов кўк либосда, рақиби эса қизил формада ҳаракат қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксга ўтгани барибир таъсир ўтказмоқда. У битта битта зарбалар бермоқда. Унинг рақиби эса иккилик ва учлик зарбалар йўллаяпти. Ажойиб раунд гувоҳига айландик. Биринчи раунд қозоғистонлик боксчининг фойдасига - 5:0.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Қозоғистонлик боксчи Шаҳрамга нисбатан аниқ зарбалар йўлламоқда. Аммо вакилимиздан фаоллик кутиб қоламиз.

Шаҳрам энди очиқ жангга киришмоқда. Қўлларини тушириб рақибга босим ўтказишга уриняпти. Аммо бу раунд ҳам қозоғистонлик Шимбергеновнинг фойдасига - 4:1.

Иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди.

Энди ҳамюртимиз рақибини нокаут қилмаса бўлмайди. Кўпроқ таваккал қилиш талаб этилади. Имкон қадар кўпроқ зарба беришга уринаётган Шаҳрамга аксарият ҳолларда аниқлик етишмаяпти.

Жанг якунланди. Ҳакамлар Асланбек Шимбергеновнинг ғалабасини қайд этишди. Якуний ҳисоб - 5:0. Шаҳрам Ғиёсов илк босқичдаёқ юришини тўхтатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azizbek Kamolov
29/10/2021 23:06
Qayerda online kõrsa bõladi
Baxil Alihuja
30/10/2021 13:41
Ташаббус Шахрамда эди. Шахрам аслида юткизмаган эди. Козок боксчиси чарчаб колди. Проф.рингда Шахрам бемалол ютар эди. Хаваскорда хам юткизмади.
Фаридун Камолов
30/10/2021 07:03
Man bir narsani tushinmyabman professionallaga chiqish daraja koʻtarilishmi tushishmi Xasabboyam Shaharam ham oldingidek ursha olishmadi bu aniq
Shox Lochin
30/10/2021 00:47
Buyam bir tajreba buldi nimaham deymiz bu sport bundan keyingi faoliyatengizga omad tilab qolamiz
Shox Lochin
30/10/2021 00:46
Shahram notugri taktika tanladi menimcha uzun bokschi bilan qochib harakat qildi dastlabki 2 raund va kub zarba utkazib yubordi uzun bokschi bilan doimo oldinga borish kerak 3 raundda oldinga bordi va aniq zarbalari kuzga tashlandi
telefon sozlash ремонт сотовых телефон
29/10/2021 23:42
Qazsport тікелей эфирде deb googlega yozing
telefon sozlash ремонт сотовых телефон
29/10/2021 23:44
Afsus ki hech qanday imkoniyat qoldirmadi Shaxramga, bemalol yurib yutib qoydi. Boying uzun bo'lsa yaxshi ekan.

Минбар

Барча блоглар