Асосий мазмунга ўтиш

Хабарингиз бор, айни пайтда Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича 76-"Strandja" турнири давом этяпти. Бугун финал жанглари ўтказилмоқда.

-48 кг га рингга кўтарилган вакилимиз Бехрузбек Холдоров болгариялик Эргунал Сабрига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

-54 кг да ҳамюртимиз Шаҳзод Музаффаров 3:2 ҳисобида қозоғистонлик Тимур Кабдешовни мағлуб этиб, чемпионга айнланди.

-57 кг да боксчимиз Хўжаназар Нортожиев Озарбайжон вакили Залимхан Сулейман устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.

Олдинда бизни яна икки нафар чарм қўлқоп устамизнинг жанглари кутиб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ