"Суперкубокда кўзларимиз ёнган ҳолда майдонга тушамиз" ёхуд Максим Шацких "Андижон" клуби тарихига киришни истаяпти

CHERY AUTO

Эртага бўлиб ўтадиган Суперкубок олдидан бугун “Бунёдкор” стадионида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда "Бургутлар" бош мураббийи Максим Шацких ва ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманнопов иштирок этишди.

Tecno

- Барчага хайрли кеч. Эртанги финал ўйини битта учрашувдан иборат бўлганлиги учун қизиқарли бўлиши табиий. Баҳс жуда қизиқарли ва ажойиб атмосферада ўтишига ишонаман. Стадионга мухлислар кўп келади, деб умид қиламан. Яна бир жиҳати, айниқса андижонлик мухлислар кўз ўнгида яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Битта ўйинлик финалда бор кучимизни берамиз. Унчалик ҳам бой бўлмаган “Андижон” клуби тарихига яна бир бор ўз номимизни ёздириб қўйишни истаймиз. Бунинг учун эртага қўлимиздан келган барча максимум ҳаракатни ишга соламиз.

Дониёр Абдуманнонов:

- Жамоамизда кайфият аъло даражада. Худо хоҳласа, ҳамма ўйинга тайёр. Эртага тарих яратишга ҳаракат қиламиз. Мухлислар қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб, бор кучимизни ишга соламиз.

- Бу Суперкубок сиз учун учинчиси ҳисобланади. Аввалги иккитасида “Пахтакор” бошқарувида ҳам “Насаф”га мағлуб бўлгансиз. Эртанги рақиб яна “Насаф”. Шу жиҳат эртага тарих яратишингларга қўшимча мотивация бўладими? Иккинчи саволим, жамоага келганингиздан сўнг камчиликлар ва ўйиндан тўлмаётган жиҳатлар ва шу даврда қўл остингизда ўзгарган ижобий кўрсаткичлар...

- Биринчи саволга келадиган бўлсак, мен учун бунинг аҳамияти йўқ. Иккинчи, учинчи ёки бешинчи, мен бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. “Пахтакор” билан икки марта Суперкубокда ўйнадим, деган нарса хаёлимга келаётгани йўқ. Эртага балки футболчилар учун қўшимча мотивациядир, аммо мен учун қўшимча мотивация эмас. Айтганимдек, эртага кўзларимиз ёнган ҳолда майдонга тушамиз. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни берамиз. Бундан олдин икки марта Суперкубокда қатнашганим эртага мотивация беради, деб айта олмайман. Иккинчи саволга келсак, мен келганимдан бери жамоа узоқ муддат ғалаба қозона олмаётганди. Мен келганимдан кейин ҳозирча иккита учрашув ўтказдик. Афсуски, биринчисида сафарда “Шўртан”га имкониятни бой бердик. Иккинчисида ғалаба қозондик. Бу қора чизиқдан чиқиб кетишимиз керак эди. Бундай учрашув олдидан бизга мана шу ғалаба керак эди. Ўша ғалабадан сўнг футболчилар яхшироқ кайфиятда майдонга тушишади.

- Ўтган йилги Суперкубокда пенальтилар серияси бажарилганди. Бу йил ҳам пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрдингизми?

- Тўғриси, бугунги машғулотдан кейин синаб кўрамиз. Аммо айтишим мумкинки, пенальтилар сериясига тайёргарлик кўришни иложи йўқ. Лекин бугун машғулотдан сўнг пенальтилар тепиб ким қандай тайёрлигини билиб олармиз.

- Ўтган мавсум “Андижон” айниқса стандарт вазиятларда хавфлироқ кўринарди ва яхши фойдалана оларди. Бу йил ҳам “Андижон” стандарт вазиятлар устида ишлашда давом этмоқдами ёки жамоада қўшимча эпизодлар борми?

- Биз фақат стандартларга урғу бермаяпмиз. Аввалги мавсумда жамоада ишлаган мураббийлар штаби стандартларга кўпроқ урғу беришгандир. Бироқ бизда стандартлардан ташқари яна бошқа бир қатор ишланмаларимиз бор. Балки эртага бунинг имкони туғилса синаб кўрармиз. Бизда стандартлардан ташқари яхши шаклланган бошқа ишланмалар ҳам бор.  

- Сўнгги вақтларда “Андижон” фан-клуби билан жамоани ўртасидаги муносабат бироз совугандек. Чунки бир қатор ғалабасиз сериядан кейин жамоа базасига келиб, футболчилар билан суҳбатлари бироз ёмон таассурот қолдирганди. Ҳозирги кунда жамоа билан фан-клубни муносабати қандай?

- Мени улар билан шахсан муносабатим яхши. Деярли ҳар куни кўришамиз, суҳбатлашамиз. Балки мен келишимдан аввал олдинги мураббийлар билан муносабати ёмон бўлгандир. У тарих, ортда қолди. Мухлислар билан суҳбатлашдим. Уларга биринчи айтган илтимосим сабрли бўлишларини тушунтирдим. Бирданига жамоада ниманидир ўзгартириб юбориш қийин. Бунга вақт кераклигини тушунтирдим ва улар бизни тушунишди. Айтиш мумкинки, муносабатларимиз аввалгидан кўра анча яхшиланган. Бизга вақт беришса, ишончни оқлаб, хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Андижонлик мухлислар футболни яхши тушунишади. Табиийки, ғалабасиз учрашувлардан сўнг салбий фикрлар туғилади. Ҳар қанақа жамоани фан-клуби сингари булар ҳам “Андижон”ни ғалаба қозонишини хоҳлашади.

- Савол Дониёр Абдуманноповга. Агар натижаларингизга қарайдиган бўлсак, сиз Максим Шацких қўли остида яхшироқ натижаларга эришсангиз. Аввалги мавсумларда “Пахтакор”да ва ҳозир “Андижон”да ҳам сизни кўрсаткичларингизни бошқалар билан солиштирганда анча яхшироқ. “Андижон”да ўз мураббийимни топдим, деб ҳисоблайсизми?

- Бундан олдинги мураббий Александр Хомяков пайтида менга кам имконият берилди. Шунинг учун менимча шунақа бўлди. Ҳозир яхши, имконият кўпроқ бўляпти. Охирги учрашувларда 90 дақиқадан ҳаракат қиляпман. Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боряпти.

Максим Шацких: Мен қўшимча қилмоқчиманки, Абдуманнопов ҳозирги кунда фикримча, Ўзбекистондаги энг яхши ҳужумкор футболчи. Ўзбекистонда бундай ўйинчилар жуда кам. Нима учун бундай ўйинчини миллий терма жамоага чақирилмаётгани мен учун сюрприз. Ўзбекистон чемпионатида ўйинда фарқ юзага келтирадиган ўйинчилардан бири. Балки кейинроқ терма жамоа мураббийлари унга ҳам имконият беришади, деган умиддаман.  

- “Сурхон” билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жамоада жароҳат олган футболчилар кўпайиб, таркибда 16 нафар ўйинчи қолгани мазмунида фикр билдиргандингиз. Жароҳат олганларнинг ҳолати қандай?

- Ҳа, ўшанда ҳолатимиз шунақа эди. Бахтимизга айрим футболчиларимиз сафимизга қайтишди. Афсуски, ҳали йўқотишларимиз бор. Улардан бири жамоамиз сардори Олег Зотеев. Айтганимдек, жароҳатдан қутулиб сафимизга қайтганлар бор ва эртага уларни имкониятидан фойдаланамиз. Қолаверса, U21 жамоамиздан ҳар доим ёрдам беришга тайёр бўлган ўйинчилар ҳам бор. Катта футбол атмосферасини ҳис қилганлар ҳам бор. Балки имкони бўлса, шу стадионда атмосферани ҳис қилишларига имконият берармиз. Уларни ичида балки ҳали “Бунёдкор” стадионини кўрмаганлар ҳам бўлиши мумкин. Имкони бўлса, вазиятга қараб имконият берармиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!