Суперлига. 8-тур якунланди. Турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг

Суперлиганинг 8-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда бир қатор қизиқарли ва муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, турнинг марказий ўйинида "Нефтчи" ва "Насаф" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Унда фарғоналиклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, "Пахтакор" — "Динамо" учрашуви ҳам кескин курашларга ва голларга бой тарзда ўтди — 4:2.

Айни пайтда турнир жадвалида Камолиддин Тожиев шогирдлари пешқадам бўлиб турибди. Уларнинг ҳисобида 21 очко мавжуд.

Қуйида турнир жадвалидаги ҳолат билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!