Суперлига: Бугун "Сўғдиёна", "Насаф" ва "Локомотив" ўйнайди

Бугун Суперлига 17-турининг охирги баҳслари бўлиб ўтади.

Дастлабки ўйин Термизда 16:45да бошланади. Унда "Сурхон" Жиззахнинг "Сўғдиёна"сини қабул қилади.

Кейинги учрашувлар 19:00га белгиланган. "Насаф" "Турон" майдонига сафар уюштирса, "Қизилқум" Тошкентнинг "Локомотив"и билан куч синашади.

Суперлига, 17-тур

16:45. "Сурхон" - "Сўғдиёна"

19:00. "Турон" - "Насаф"

19:00. "Қизилқум" - "Локомотив"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!