Суперлига. "Насаф" 10 киши бўлиб "Андижон"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган "Насаф" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. "Марказий" ўйингоҳда кечган басҳда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги голларни ҳужумчи Ҳусайн Норчаев ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шунингдек, биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида "аждарлар" посбони жарима майдони ташқарисида қўл билан ўйнагани учун четлатилди.

Шу тариқа, мазкур ғалабадан кейин "Насаф" очколар сонини 14тага етказиб олди. "Андижон" эса 4 очко билан турнир жадвалида хавфли зонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!