Суперлига. “Қўқон-1912”нинг “Насаф”га қарши ўйини Яйпанда бўлиб ўтади

Суперлига 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” — “Насаф” учрашуви Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди. Аввалроқ Яйпан Муборакнинг “Машъал” клубини ҳам айнан шу турда қабул қилишга рози бўлганди.

Стадион прожекторларини талаб даражасига олиб чиқиш бўйича “Қўқон-1912” клуби шартнома имзолади. Режа бўйича август ойи бошига қадар Қўқондаги стадион прожекторлари люкси яхшиланади ва учрашувларни кечки вақтда ўтказиш имконияти вужудга келади.

Унга қадар эса клуб Қарши жамоасига қарши уй учрашувини Қўқондан узоқ бўлмаган Яйпанда ўтказади. Беллашув 28 июнь — душанба куни соат 20:00 да старт олади. Томонларнинг II даврадаги ўзаро ўйинига режа бўйича Қарши шаҳри мезбонлик қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар