Суперлига. Турнинг марказий тўқнашувида "Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда таслим этди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Андижон" ўртасидаги марказий беллашувда фарғоналиклар 2:0 ҳисобида меҳмонларни мағлубиятга учратди. 
 
Учрашувнинг биринчи бўлими якунланаётган бир пайтда Аброр Исмоилов чиройли зарбаси билан Эржан Токотаев дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида эса Жоэл Кожо "Нефтчи"нинг иккинчи голига муаллифлик қилган ҳолда, орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. 
 
Маълумот ўрнида, фарғоналиклар ушбу ғалаба орқали очколар сонини 51 тага етказиб олиб, пешқадам "Насаф" билан фарқни 2 тагача қисқартирди. "Бургутлар" эса 23 та учрашувдан сўнг 25 очко жамғарган ҳолда, 11-ўринда қолмоқда.

  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Обычный сезон
6483.png

Нефтчи

  • Abrorbek Ismoilov 44'
  • Joel Kojo 77'
Тугаган
2 : 0

05.10.2025 17:00

6266.png

Андижан

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!