Танташев бошчилигидаги ҳакамларимиз Саудия Арабистони чемпионатида

Ўзбекистонлик ҳакамларга бошқа мамлакатлардан таклифлар тушишига олдин ҳам гувоҳ бўлгандик. Яъни, айрим ҳакамларимиз Осиёдаги бошқа миллий чемпионатларда ҳам ўз вазифаларини бажаришган. ЎФА матбуот хизмати яна бир бор ўзбек ҳакамларининг четга таклиф қилингани ҳақида ёзди.

“Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайдиган бўлди. Хусусан, “Ал-Ҳилол” – “Ал-Фейха” учрашувида Ильгиз Танташев бош ҳакам вазифасини бажаради, унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради. Аҳрол Рисқуллаев эса VAR ҳаками сифатида ишлайди.

Шунингдек, “Ал-Таи” – “Ал-Насср” учрашувида VAR ҳаками сифатида Аскер Нажафалиев фаолият олиб боради”, - дейилади матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинлар бугун бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ibratjon Hikmatjon
10/12/2021 15:26
Sharmanda bòlarkanda Saudiyadan pora ololmay

Минбар

Барча блоглар
×