Тони Кроос фаолиятини қаерда якунлашини аниқ айтди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлаш режалари ҳақида гапирди.

"Фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман ва буни амалга ошираман. Шартномамнинг якунланиш муддатини (2023 йил) ўзим танлаганман. Мен ўшанда 33 ёшда бўламан ва бу кейинги режалар ҳақида мулоҳаза юритиб олишим учун энг яхши ёш.

Кўрамиз, ҳаммаси 2023 йилда содир бўладими ёки бир-икки йилдан кейинми, лекин мен фаолиятимни албатта Мадридда якунлайман. Ҳозир бутун эътиборимни "Реал"га қаратганман”, - деди германиялик футболчи.

Ярим ҳимоячи аввалроқ Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаб, бор этиборини «Реал»га қаратишини маълум қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×