Топ-клубда катта йўқотиш
Англия Премьер-лигасининг энг машҳур клубларидан ҳисобланган “Челси” ҳужумкор футболчиси Эстевао Виллиан сон орқа мушак жароҳати сабаб жорий мавсумнинг қолган қисмида майдонга тушмайди.
У ушбу жароҳатни ўтган шанба куни “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда (0:1) олган ва 16-дақиқада алмаштирилган эди.
Текширувлар 18 ёшли футболчининг Премьер-лига ва Англия кубогидаги қолган ўйинларда иштирок эта олмаслигини тасдиқлади.
BBC журналистлари маълумотига кўра, у ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун Бразилия термаси рўйхатига кирмай қолиши хавфи ортиб бормоқда.
Жорий мавсумда Эстевао “Челси” сафида 36 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 8 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 4 та голли пас узатган.
Фикрлар