Тошкентда ITKF каратэ-до бўийча Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ғолиблар билан танишинг!

Жорий йилнинг 20-21 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри ITKF каратэ-до бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.

Кўтаринки кайфиятда ўтган ушбу турнирда 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этди. Қувонарлиси, бир қатор ҳамюртларимиз Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди.

шуку1

Жумладан, кумите баҳсларида Акмал Мамадиев, Али Баҳтиёров, Фазлиддин Фахриддинов, Бекмурод Мирсалиев, Ш. Шодмонов, Ш. Шеринбоев, Бекзод Ўктамов, Шоҳруз Алихонов, Санжар Хусинбоев, Меҳрож Жалолов, Саидазиз Саидов, Рамазон Ризқиддинов, Шаҳриёр Соттиев, С.Сейдаметов, Алишер Эгамназаров, Гавҳар Нуриева, Муслима Тошева, Камола Миродилова, Ш.Зиёдуллаева, Нодира Темирова, Ўлжан Шермуҳаммедова, Зарина Рустамова, О. Шодиёрова, Муслима Куанишбоева, Баҳора Набижонова, Муштарий Мухторова, Дурдона Холжўраева, И. Сейтмуратова, Хадича Сиддиқова, Умида Холбўтаева олтин медални қўлга киритиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлдилар.

Шунингдек, ката баҳсларида ҳам кўплаб вакилларимиз ўзини ҳар томонлама кўрсатиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Яна бир аҳамиятга молик томони, ҳакамлар АҚШ, Жазоир, Миср, Қувайт каби ушбу спорт тури ривожланган мамлакатлардан таклиф этилди. Умуман олганда ушбу қитъа биринчилиги барчада бирдек илиқ таассурот қолдирди. 

шуку2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!